30 Сентябр 2024 йил 350

ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ички ишлар фахрийлари ва ўқитувчиларига байрам тадбири ташкил этилди

1 октябрь- “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносбати билан “Устозим-улуғ фахрим!” шиори остида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда ички ишлар фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди.

Тантанали байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев сўзга чиқиб, “Ўқитувчи ва мураббийларни, фахрийларни байрам билан табриклади ва Академик лицейнинг ўтган бир йил мобайнида эришган ютуқларини бирма-бир санаб ўтиб, ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқитувчиларининг хизматларини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг, Сурхондарё Академик лицейида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ҳамда ИИВ Академик лицейи директорининг пул мукофотлари, эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбири давомида, санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, байрам иштирокчиларига байрамона кайфият улашилди.

Text to speech