ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқув йили якуни сарҳисоб қилинди.
Жорий йилнинг 28 июн куни Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида 2023/2024-ўқув йили
якуни бўйича шахсий таркиб билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2023/2024-ўқув йилида
таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар танқидий
руҳда кўриб чиқилиб, ўқув йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва
масъуллар ҳисоботлари тингланиб келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар
белгилаб олинди.
Шунингдек, ўқув йили давомида ижобий натижаларга эришган
фаол ўқитувчилар, энг яхши гуруҳ раҳбарлари, жамоат ишларида фаоллиги билан ҳамкасбларига
алоҳида ўрнак кўрсатиб келаётганлар ҳамда академик лицейнинг ўқув-тайёрлов марказига
ўқувчиларни жалб қилишда, сифатли таълим беришда жонбозлик кўрсатиб келаётган ўқитувчиларга
академик лицей маъмурияти томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалар
топширилди.