ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Буюклар яшайди қалбларда мангу!” шиори остида бадиий кеча ташкил этилди.
Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Сурхондарё академик лицейида Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг
583 йиллиги муносабати билан “Буюклар яшайди қалбларда мангу!” шиори остида бадиий
кеча ташкил этилди.
Ташкил этилган тадбир давомида ўқувчиларнинг мусиқий чиқишлари,
театрлаштирилган саҳна кўринишлари йиғилганларга намойиш этилди. Шоир ижоди ҳақида
батафсил маълумот берилиб ўқувчилар томонидан ғазаллар ўқилди.
Тадбир доирасида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган
шоирнинг китоблари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Тадбир ғазалхонлик мушоиралари ҳамда шоир ғазалларига
басталанган куй қўшиқлар билан йиғилганларни янада руҳлантирди. Кўтаринки кайфиятда
ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, Навоий ижоди билан яна бир
бор яқиндан танишишлари учун хизмат қилди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган 1-босқич 3-23-гуруҳ
ўқувчиларига лицей раҳбариятининг ташаккурнома ва эсталик китоблари топширилди.