2 Ноябр 2023 йил 784

ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Биз Ватан посбони-умид ниҳолларимиз!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ҳам жорий йилнинг 2-ноябрь санасида “Биз Ватан посбони-умид ниҳолларимиз!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Эшқобил Шукур, Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари А.Ражабов ҳамда академик лицей раҳбарияти, устозлари, шунингдек, ўқувчи - ёшлар иштирок этишди.

Ташкил этилган маънавий тадбирда Сурхон воҳасининг забардаст шоири  Эшқобил Шукурнинг ижодий фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдирилди, шеърлари тингланди. Айниқса, ўқувчи – ёшлар шоирнинг шеърларидан наъмуналар келтириши, лицей ўқитувчилари томонидан ажойиб тилаклар билдирилиши ҳамда Эшқобил Шукурни "Ўзбек миллатининг ҳозирги Маҳмуд Қошғарийсидир!"- дея, таърифлаб ўтилиши янада қувонарли ҳол бўлди.

Text to speech