2 Октябр 2024 йил 298

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Нутқий қобилятнинг инсон ҳаётидаги ўрни" мавзусида ўқув машғуоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий – маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024 йил 19 апрел кунидаги “ИИВ академик лицей ўқувчилари ўртасидаги маънавий руҳий муҳитни ўрганиш ҳамда уларнинг ўқув жараёни ҳамда машғулотларидан ташқари вақтларида руҳий эмоционал барқарорлигини сақлаш бўйича ўтказиладиган семинар – тренинг машғулотлар дастури”га биноан ИИВ Сурхондарё академик лицей ўқувчиларининг касбий мотивациясини шакллантириш мақсадида, психологик машғулотлар ўтказилмоқда.

Бугунги тренинг машғулотида ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, "Нутқий қобилятнинг инсон ҳаётидаги ўрни" мавзусида тегишли маълумотлар берилиб, қизиқарли психологик ўйинлар уюштирилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг ИИВ академиясига кириш  имтиҳонларига тайёргарликлар юзасидан ҳар бир ўқувчи ёшларга тегишли психологик тавсиялар берилди.

Text to speech