ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари билан сайёр учрашув ташкил этилди.
Ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида ИИВ Академияси Кадрлар бўлими катта инспектори, катта лейтенант Ж. Қамариддинов, катта инспектор капитан И.Абдуллаев ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати катта инспектори Б.Қайнаровлар иштирокида бўлиб ўтди.
Учрашув давомида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида қабул жараёнлари ва курсантларга
яратилган шарт-шароитлар, ўқишга кириш учун ажратилган квоталар миқдори ҳақида маълумотлар
берилиб, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг бугунги кундаги фаолияти ҳақида
тайёрланган видеоролик ўқувчилар эътиборига намойиш этилди.
Шунингдек, академик лицейининг битирувчи курс ўқувчилари томонидан ИИВ Академиясига кириш жараёнига оид берилган барча саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.