23 Май 2025 йил 737

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари билан “Ҳужжатларнинг криминалистик тадқиқоти” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари учун “Ҳужжатларнинг криминалистик тадқиқоти тушунчаси” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – ёш авлодга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётдаги фаолиятини яқиндан танитиш, шунингдек, эксперт-криминалистика йўналишидаги илмий-амалий билимларини оширишдан иборат бўлди.

Ўқув машғулоти давомида мутахассислар ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш, сохта ҳужжатларни фош этиш, ёзув ва имзоларнинг экспертизаси каби жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, амалиётда фойдаланиладиган замонавий криминалистик асбоб-ускуналар намойиш этилиб, уларнинг имкониятлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Text to speech