ИИВ Пробация хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг ўрганишлари Ангор туманида “қизил тоифа”даги маҳаллаларида давом этди.
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи
полковник Ш.Ураловнинг ўрганишлари, Ангор туманидаги “қизил тоифа”га киритилган
“Янги турмуш” ҳамда “Ўзбекистон” маҳаллалари фаолияти ҳамда аҳолининг яшаш шароитлари
билан яқиндан танишишдан давом этди.
Ўрганишда, “Хавфсиз
ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги доирасида олиб борилган
ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Шунингдек, мазкур
ойлик давомида “маҳалла еттилиги” томонидан олиб борилган ишлар профилактика инспекторлари
билан сарҳисоб қилиниб, маҳалла ҳудудидаги корхона, ташкилотлар ва таълим муассасаларининг Миллий гврадия Қўриқлаш пультига уланишлари ўрганилиб,
“маҳалла еттилиги” фаолиятида аниқланган камчиликларни тез фурсатларда бартараф
этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Пробация
хизмати бошлиғи томонидан вилоятдаги ўрганишлари
давом этмоқда.