15 Август 2024 йил 307

ИИВ Пробация хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ангор тумани ИИБ Пробация гуруҳи фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов томонидан ўрганишлар давомида, “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги доирасида, Ангор тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи хизмат хонаси ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.

Ўрганишда, “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги доирасида пробация хизмати инспектори майор Т.Ботиров томонидан олиб борилган ишлар атрофлича ўрганилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги Қонуни  мазмун-моҳияти ва унда яратиб берилган имкониятлар ҳақида тушунчалар берди.

Бундан ташқари, назорат остидаги шахсларни китобхонликка бўлган меҳрини ошириш ва бу билан ёшларнинг маънавий дунёқарашини ижобий томонга шакллантириш  орқали уларни тўғри йўлга бошлаш мумкинлиги юзасидан тавсиялар берилди.

Пробация хизмати бошлиғи томонидан  вилоятдаги ўрганишлар давом этмоқда.

Text to speech