ИИВ Пробация хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳи Шеробод туман ИИБда ташкил этилган “Тезкор штаб” ҳамда тумандаги “қизил тоифа”га киритилган маҳаллалар фаолиятини ўрганди.
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи
полковник Ш.Ураловнинг ўрганишлари, Шеробод туманидаги “қизил тоифа”га киритилган
“Баҳор” маҳалласи фаолияти ҳамда аҳолининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишишдан
давом этди.
Ўрганишда, “Хавфсиз
ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги доирасида олиб борилган
ишлар жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Шунингдек,
Шеробод тумани Ички ишлар бўлимида “Хавфсиз
ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги ўтказилаётганлиги муносабати
билан ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолияти билан танишиш асносида штаб аъзоларига
ойлик доирасида, белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этиш билан бирга масъулият
билан ёндошиш лозимлиги таъкидланди. Ойлик давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш
ҳамда аҳолининг розилигини амалда намоён этиш борасида олиб борилаётган ишлар натижалари
сарҳисоб қилиниши, ҳар бир ишчи гуруҳ аъзолари билан қилинган суҳбат давомида ўзларига
бириктирилган йўналишларда фаолиятларини сусайтирмасдан давом эттириш кераклиги
уқтирилди.