ИИВ Пробация хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ангор тумани ИИБда ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолиятини ўрганди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти
бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов бошчилигидаги ишчи
гуруҳ Ангор тумани Ички ишлар бўлимида “Хавфсиз
ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги ўтказилаётганлиги муносабати
билан ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолияти билан танишиш асносида штаб аъзоларига
ойлик доирасида, белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этиш билан бирга масъулият
билан ёндошиш лозимлиги таъкидланди.
Ойлик давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда
аҳолининг розилигини амалда намоён этиш борасида олиб борилаётган ишлар натижалари
сарҳисоб қилиниши, ҳар бир ишчи гуруҳ аъзолари билан қилинган суҳбат давомида ўзларига
бириктирилган йўналишларда фаолиятларини сусайтирмасдан давом эттириши лозимлиги
уқтирилди.
ИИВ Пробация хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг
вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.