15 Август 2024 йил 239

ИИВ Пробация хизмати бошлиғи воҳанинг туризм обеъктларида кўрилган хавфсизлик чоралари билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов томонидан ўрганишлар давомида, “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги доирасида Термиз тумани ҳудудида жойлашган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг севимли масканларидан бири бўлган, муқаддас қадамжойлардан бири Ал-Ҳаким Ат-Термизий зиёратгоҳида бўлди.

Ушбу масканда сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиб, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан бириктирилган ходимнинг хизмат вазифалари ва яратилган шарт-шароитлар ҳамда ойлик доирасида туризм обеъктларига ташриф буюраётган саёҳлар билан олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларининг самараси ва натижаси ҳақида суҳбат олиб борилди.

ИИВ Пробация хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Сурхондарё вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech