ИИВ Пробация бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Барқарор Ҳаёт” Халқаро ижтимоий-маърифат марказининг ҳамкорликдаги фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Ураловнинг ўрганишлари давомида Термиз шаҳрида жойлашган “Барқарор Ҳаёт”
Халқаро ижтимоий-маърифат маркази ва Ички ишлар вазирлиги ўртасида имзоланган
меморандум асосида муқаддам судланган ҳамда пробация назорати остидаги
шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан
танишди.
Танишиш асносида,
Термиз шаҳар ИИБ Жмаоат хавфсизиги хизмати Пробация гуруҳи назорати остидаги
аёллар билан ташкил этилган психологик ва бизнес тренингларга иштирок этиб,
назорат остидаги аёлларни қийнаб келаётган муаммолари юзасилан суҳбат олиб
борилди. Суҳбат давомида, берилган бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ва
озодликни қадрига етиш кераклигини таъкидлаб, марказда ташкил этилган
тўгаракларда назорат остидаги шахсларнинг бепул касб-ҳунар ўрганаётганлиги
алоҳида аҳамиятга молик эканлигини таъкидлаб ўтди.
Аёллар билан
ўтказилган суҳбат жаарёнида Президентимиз томонидан юртимиздаги аёллар учун
яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
“Барқарор Ҳаёт”
Халқаро ижтимоий-маърифат марказида ташкил этилган тренинг машғулотларида фаол
иштирок этган аёлларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг келгуси фаолиятларига
омад тилади.
ИИВ Пробация
бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганишлари давом
этмоқда.