ИИВ Пробация бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти ИИБда ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолиятини ўрганди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Уралов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар Ички ишлар
бошқармасида “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги
ўтказилаётганлиги муносабати билан ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолияти билан танишиш
асносида штаб аъзоларига ойлик доирасида, белгиланган вазифаларни сидқидилдан
адо этиш билан бирга масъулият билан ёндошиш лозимлигини таъкидланди. Ойлик давомида,
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг розилигини амалда намоён этиш
борасида олиб борилаётган ишлар натижалари сарҳисоб қилиниши, ҳар бир ишчи
гуруҳ аъзолари билан қилинган суҳбат давомида ўзларига бириктирилган
йўналишларда фаолиятларини сусайтирмасдан давом эттириш кераклиги уқтирилди.
Шунингдек,
ўрганиш давомида ишчи гуруҳлар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф
этиш ҳамда “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлигини
самарали ташкил этиш юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқ ва
тавсиялар берилди.
ИИВ Пробация
бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганишлари давом
этмоқда.