15 Август 2024 йил 224

ИИВ Пробация бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳининг ўрганишлари Термиз шаҳрида “қизил тоифа”даги маҳаллаларида давом этди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Ураловнинг ўрганишлари, Термиз шаҳридаги қизил тоифага киритилган “Каттабоғ” ҳамда “Бўстон” маҳаллалари фаолияти ҳамда аҳолининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишишдан давом этди.

Ўрганишда, “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги доирасида олиб борилган ишлар жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

Шунингдек, мазкур ойлик давомида олиб борилган ишлар “маҳалла еттилиги”, хусусан, профилактика инспекторлари билан сарҳисоб қилиниб, маҳалла ҳудудидаги корхона, ташкилотлар ва таълим муассасаларининг  Миллий гврадия Қўриқлаш пультига уланишлари ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” фаолиятида аниқланган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Пробация бошқармаси бошлиғи томонидан  вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech