ИИВ Пробация бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишларини бошлади
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари,
Пробация бошқармаси бошлиғи полковник Уралов Шароф Уразалиевич бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга
қарши курашиш” ойлиги доирасида олиб борилган ишларни ўрганди.
Ўрганиш давомида,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июн кундаги ПҚ-299-сон
қарори ижроси юзасидан Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган фуқароларни ижтимоий
мослашувига кўмаклашиш мақсадида «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»
сифатида 10 500 000 сўм субсидия берилган Термиз шаҳрида яшовчи Б.Қурбонов ва А.Шамсиддиновларнинг
ушбу маблағдан мақсадли фойдаланганликлари кўздан кечирилиб, уларга ҳалол йўл билан
қўшимча даромат қилишлари юзасидан тавсиялар берилди.
ўз навбатида Б.Қурбонов
ҳамда А.Шамсиддиновлар Қарор асосида ажратилган субсидиядан унумли фойдаланган ҳолда
ўзларининг тадбиркорлик фаолиятлатини йўлга қўйганликлари ва бу берилган имконият
учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Мазкум Қарор асосида
вилоятда 29 нафар шахсларга дастлабки ижтимоий ёрдам пакети берилган бўлиб, бу эса
ўз навбатида Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларни ижтимоий мослашувига
кўмаклашиш ва қайта жиноят содир этишини олдини олишда муҳимлиги билан аҳамиятлидир.
Пробация бошқармаси
бошлиғи томонидан вилоятдаги
ўрганишлари давом этмоқда.