15 Август 2024 йил 228

ИИВ Пробация бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ “BIO TEXNO EKO” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Ураловнинг ўрганишлари давомида Термиз шаҳридаги “BIO TEXNO EKO” МЧЖга ташриф буюриб, мазкур Масъулияти чекланган жамиятида Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган ўттиз уч нафар назорат остидаги шахсларга яратилган шарт-шароитлари, ойлик маошлари юзасидан ташкилот “БИО ТЕХНО ЭКО” МЧЖда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 33 нафар пробация назорати остидагилар билан суҳбат жараёнида Пробация тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилиб, 3-нафар шахсларнинг мурожаатлари бўйича аниқланган муаммоси ижобий ҳал қилинди.

Улар билан суҳбат чоғида, уларга берилган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш, озодликни қадрига етиш  кераклиги таъкидланди. Учрашув сўнгида назорат остидаги шахсларга эсдалик совғалари улашилди.

ИИВ Пробация бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech