ИИВ масъул ходимлари иштирокида Шеробод тумани ИИБда жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошкер ва жанговар ўқотар қуроллардан фойдаланишга қаратилган ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 5-июлдаги тегишли фармойишга асосан ИИВ масъул ходимлари иштирокида Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ИИБ шахсий таркибининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошкер ва жанговар ўқотар қуроллардан фойдаланиш ва уларни қўллаш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.
Ўтказилган машғулотларда, махсус воситалар, электрошкер
ва жанговар ўқотар қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари, уларни олиб юриш, сақлаш
ҳамда хавфсизлик қоидалари тушунтирилиб, ўқотар қуролни қўллаш шартлари ҳамда унинг
ҳуқуқий асослари тўғрисида тушунтирилди.
Шунингдек, турли вазиятларда ходимлар томонидан шубҳали
ва портловчи воситалар аниқланганда ИИО ходимининг дастлабки ҳаракатлари бўйича
тушунчалар берилди.
Шу каби сайёр ўқув машғулотлари Сурхондарё вилояти ИИБнинг барча ҳудудларида ташкил қилинмоқда.