5 Апрел 2024 йил 296

ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблининг концерт дастури Сариосиё тумани ҳамда Термиз шаҳарларида ташкил этилди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 20 февраль кунидаги тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблининг хушовоз хонандалари ва сўз усталари иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, концерт дастурлари ўтказилиб келинмоқда.

Ҳар йилги анъананга мувофиқ концерт дастурлари Сурхондарё вилоятидан бошланди. Маълумот учун концерт дастурлари жорий йилнинг 3-апрель куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ҳамда Музработ туманлари марказий ўйингоҳларида, 4-апрель куни эса Сариосиё тумани марказий ўйингоҳида ҳамда Термиз шаҳрида жойлашган Санъат саройи ёзги анфитеатрида ташкил этилди.

Термиз шаҳрида ташкил этилган концерт дастури давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси таркибига кирувчи соҳавий хизматларнинг махсус техникалари, қурол аслаҳалари ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг жанговар чиқишлари концерт дастурига ташриф буюрувчи меҳмонлар учун намойиш этилди. Ушбу ташкил этилган тадбирлар асносида фуқаролар махсус техникалардан фойдаланиш жараёнлари ҳақида ўзлари қизиққан саволларга жавоб олишди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими билан ҳамкорликда Ички ишлар органларига бириктирилган вилоят 3- сектор ҳудудида истиқомад қилувчи уюшмаган ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ёшларни иш билан таъминлаш шу билан бирга уларни қийнаб келаётган муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган эзгу ишлар давомийлиги таъминланмоқда.    

Ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг ҳушовоз санъаткорлари ҳамда сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари, дил тортар наволари-ю, ҳангомалари концерт дастурига ташриф буюрган томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирининг 2024 йил 9 мартдаги тегишли фармойиши асосида ёшларни маданият, санъат ва бошқа ижодий соҳалардаги иқтидорларни намоён этишлари учун муносиб шароитлар яратиш, ёш авлод қалбида ватанга мухаббат ва садоқат туйғуларини камол топтиришга қаратилган “Дилларда ватан мадҳи” шиори остида ўтказилган қўшиқ ва шеърият танловининг вилоят босқичида фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи бошлиғи подполковник У.Тиллаев ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан диплом ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Концерт дастури давомида "Омадли иштирокчи" ўйини ҳам ташкил этилиб, ўйинда ғолиб бўлган етти нафар иштирокчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалар ҳам топширилди.

Концерт дастури якунида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи бошлиғи подполковник У.Тиллаев бошчилигидаги санъаткорлар ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан дилдан суҳбат қуришиб, уларга эсдалик совға саломлар элимиз суйган санъаткорлар томонидан улашишди.

Халқимизнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун ўтказилаётган концерт дастури республикамизнинг барча вилоятларида давом этади.

Text to speech