ИИВ Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси Термиз шаҳар ИИБда ўрганиш ишларини бошлади
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Термиз шаҳар ИИБда Коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ММИХ бошлиғи ўринсосари, подполковник А.Иномов, Сурхондарё вилояти ИИБ ўринбосари, подполковник Ш.Шодиев, Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Э.Нуруллаев, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда шаҳар ИИБ шахсий таркиби иштирок этишди.
Тадбирда ишчи гуруҳ томонидан шаҳар ИИБда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган “Ишчи гуруҳ” ларнинг фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июль кунидаги 6257-сон Фармони ва 2021 йил 6 июлдаги 5177-сон ҳамда 2022 йил 12 январдаги 81-сон Қарорлари талабларининг ижроси қай даражада таъминланаётгани хусусида сўз борди. Шунингдек, ҳудудий ички ишлар органларида коррупцияни олдини олишга қаратилган Ички ишлар вазирининг 2021 йилдаги 56-сон буйруғи ҳамда кўрсатмалари, мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Дастурининг ижросига ҳам эътибор қаратилди.
Тадбирда ички ишлар органлари ходимларига “Ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш борасида амалга оширилаётган амалий ишларнинг бугунги аҳволи ҳам таҳлил қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати