ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Шеробод тумани ИИБда тарғибот тадбири ўтказилди
2023 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи ёрдамчиси подполковник Илхом Ахмедов, ИИВ ММИ ва КБТД Касбий тайёргарлик бошқармаси катта мутахассиси лейтенант Комилжон Ғиёсиддинов, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Улуғбек Жўраев, Шеробод тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ўткир Шукуровлар иштирокида шахсий таркибга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарори мазмун моҳиятини етказиш ва унинг ижросига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида, қарорда назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан туман ИИБ соҳавий хизмат ходимларига атрофлича тушунчалар берилди.