2 Феврал 2023 йил 324

ИИВ ишчи гуруҳи Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ўртасида қарор мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирини ўтказди

Жорий йилнинг 2 февраль куни Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари Малака ошириш институти профессор ўқитувчилари подполковник М.Ачилов, подполковник С.Эрназаров, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, иштирокида, вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлар шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарорининг мазмун моҳиятини етказиш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тарғибот тадбири давомида, вилоят ИИБ шахсий таркиби ўзларини қизиқтирган саволлари билан масъулларга мурожаат қилишиб, улардан керакли бўлган маълумотлар олишди ҳамда ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди.

Text to speech