7 Июл 2023 йил 268

ИИВ ишчи гуруҳи Бойсун туманидаги ижтимоий ҳолатни кўздан кечирди

2023 йил 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳининг Бойсун туманига ташрифи чоғида мазкур туманда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган 4 та хонадоннинг яшаш тарзи ва оилавий аҳволидан хабар олинди. Шунингдек, туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари билан яқиндан танишилди.

Жумладан, туманнинг "Оби" маҳалласи Гулзор кўчасида янгидан барпо этилаётган, 150 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Боғчада 55,5 фоиз қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ишчи гуруҳ туманнинг "Мустақиллик" маҳалласи Олмазор кўчасининг 1,5 км автомобиль йўлларини таъмирлаш, ушбу йўлларнинг ёқаларида бетон қопламали ариқлар ётқизиш, манзарали турли намунадаги гуллар экиш ва уни томчилаб суғориш ишлари қандай олиб борилаётгани билан танишиб, камчиликлар бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.

Бундан ташқари, Бойсун тумани 3-секторига қарашли "Сайроб" маҳалласи Обгир қишлоғи Шаршара кўчасида яшовчи, автоҳалокатдан сўнг 25 йилдан буён тўшакка михланиб қолган, 1-гуруҳ ногирони фуқаро Раҳмон Жумақуловнинг ҳолидан хабар олинди. Ўрганиш жараёнида фуқаро тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилди ва зарурий дори-дармонлар билан таъминланди. Шунингдек, ушбу фуқаронинг автоҳалокатдан сўнг умуртқа поғонаси синганлиги оқибатида 2 оёғи ва бир қўли фалаж бўлиб қолганлиги учун ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги сабабли унга ИИВ ишчи гуруҳи вакили, сектор ва тиббиёт раҳбарларининг  ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва электрон ногиронлик аравачаси берилди.

Худди шунингдек, мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган, туғма 2-гуруҳ ногирони фуқаро Жасурбек Нарзуллаевнинг ҳам оилавий шароити ўрганилиб, тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилди ва мазкур оиланинг ногиронлик нафақасидан бошқа даромад манбаига эга бўлмаганлиги учун ИИВ ишчи гуруҳи вакили ва сектор раҳбарининг  ташаббуси ҳамда ҳомийлар кўмагида 12 хил турдаги озиқ ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

"Оби" маҳалласи Олмазор кўчасида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони фуқаро Бердиева Дилдора Собировна ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарурий дори-дармонлар берилди. Шунингдек, ИИВ ишчи гуруҳи вакили ва сектор раҳбарининг  ташаббуси ҳамда ҳомийлар кўмагида 12 хил турдаги озиқ ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

"Оби" маҳалласи Гулзор кўчасида яшовчи, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Воҳидова Лола Шавкатовнанинг ИИВ ишчи гуруҳи вакили, сектор раҳбари ва туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари иштирокида яшаш тарзи ва оилавий шароити ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мазкур фуқаро тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, зарурий дори-дармонлар берилди. Шунингдек, ИИВ ишчи гуруҳи вакили ва сектор раҳбарининг  ташаббуси ҳамда ҳомийлар кўмагида 12 хил турдаги озиқ ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Text to speech