ИИВ ишчи гуруҳлари томонидан Термиз шаҳар ИИБ шахсий таркибининг билим салоҳияти ва касб маҳоратларини оширишга қаратилган тарғибот ҳамда ўқув йиғинлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳузурида Сурхондарё вилоятида олиб борилган комплекс инспекторлик текшируви якунига бағишлаб ўтказилган таҳлилий йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-23-сон фармони ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор вазирлик хамда идоралар ўртасида 2025 йил 20 май кунидаги тегишли қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низоми мазмун моҳияти ва унда келтирилган вазифалар тушунтириб ўтилди.
Шунингдек,
шахсий таркибнинг жанговар ва саф тайёргарлиги, ўқотар қуроллардан, махсус
воситалардан фойдаланиш кўникмаларини ҳамда жанговар тайёргарлигини янада
ошириш, махсус воситаларни моҳирона қўллаш кўникмаларини янада мустаҳкамлаш
мақсадида махсус-тактик ўқув машғулотлари ҳам ўтказилмоқда.
Ўқув йиғинида
иштирок этган бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев томонидан
ходимларга қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этиш, коррупцион жиноятларга
кескин муросасиз кураш олиб бориш, таъмагирликка йўл қўймаслик борасида тегишли
йўриқнома ҳам ўтказилди.
Бу борадаги тарғибот ва ўқув йиғинлари вилоятнинг барча туман-шаҳар ИИБларида давом эттирилмоқда.