ИИВ ишчи гуруҳлари томонидан Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари шахсий таркибининг билим салоҳияти ва касб маҳоратларини ошириш мақсадида тарғибот ва ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳузурида Сурхондарё вилоятида олиб борилган комплекс инспекторлик текшируви якунига бағишлаб ўтказилган таҳлилий йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар, Термиз ва Ангор тумани ИИБлари ҳамда Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмалари саф бўлинмалари патруль-пост хизмати батальони шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-23-сон фармони ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор вазирлик хамда идоралар ўртасида 2025 йил 20 май кунидаги тегишли қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низоми мазмун моҳияти ва унда келтирилган вазифалар тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги
хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси саф бўлинмалари патруль-пост хизмати
батальони шахсий таркибининг жанговар ва саф тайёргарлиги, ўқотар қуроллардан, махсус
воситалардан фойдаланиш кўникмаларини ҳамда жанговар тайёргарлигини янада ошириш,
махсус воситаларни моҳирона қўллаш кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус-тактик
ўқув машғулотлари ҳам ўтказилмоқда.
Бу борадаги тарғибот ва ўқув йиғинлари Сурхондарё вилоятининг ишлар ички ишлар органларида изчиллик билан давом эттирилмоқда.