17 Сентябр 2024 йил 198

ИИВ ишчи гуруҳи Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлишди.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ёшларга кенг имконият ва шарт -шароитлар яратилаётганлиги, уларни келажакда ўз ўрнини топиши ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбия топиши борасида кенг имкониятлар эшиги очилганлиги бежиз эмас.

Шу  мақсадида, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хизмати департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи подполковник Х.Ш.Қодиров вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида марказда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, сақланаётган вояга етмаганларнинг келиб тушиш сабаблари, оилавий аҳволи ва таълим тарбияси юзасидан улар билан яқиндан суҳбат олиб борди.

Вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди мутахассис ходимлари, марказ ходимлари билан ҳамкорликда марказда сақланаётган вояга етмаганларга ҳарбий жанг санъати машғулотлари ўргатаётганлигининг гувоҳи бўлишди. Ушбу жараёнда вояга етмаганлар томонидан саҳна кўриниши сифатида намойиш этилди. Х.Ш.Қодиров марказда сақланаётган вояга етмаганлар билан суҳбат сўнгида ҳаётда ўз ўрнини топиши, тузалиш йўлини танлаши,  ўзининг олдига қўйган мақсадлари йўлида  доим  Ички ишлар органлари қўллаб қувватлаши ҳақида ўз сўзида таъкидлаб ўтди.

Text to speech