19 Сентябр 2024 йил 184

ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган “Сайёр қабул”да 19 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи подполковник Ҳотам Қодировнинг навбатдаги сайёр қабули  Термиз шаҳрида ИИОлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб келаётган фуқаролар билан бўлди. Вилоятнинг Қизириқ, Бандихон, Термиз, Шеробод тумани ҳамда Термиз шаҳрида яшовчи 31 нафар фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаатлари тингланиб, қабул давомида 19 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.

Қолган 12 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан қўшимча ўрганишлар олиб борилиши тўғрисида тушунтирилди.

Text to speech