20 Июн 2024 йил 383

ИИВ ишчи гуруҳи Сурхондарёда “Интизом ойлиги” доирасида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Манавий -марифий ишлар ва кадрлар билан таминлаш департаменти ишчи гуруҳи масъул ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятида ўрганишлар олиб борилди.

Бунда, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудий ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этиш, ходимларни жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, соҳа ходимларига хизмат самарадорлигини ошириш юзасидан амалий ва услубий ёрдам ҳамда жамоалардаги маҳнавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган ишлар яқиндан ўрганилди

Ўрганиш ишлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 10 май кунидаги ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024 йил 25 май кунидаги ички ишлар органларида жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишлари мазмун моҳияти юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган мазкур йиғилишда, Сурхондарё вилоят ИИБ ходимлари ўртасида хизмат интизоми, қонунчиликка риоя этиш, коррупция ва тамагирликнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйиш кераклиги, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилаётганлиги, ички ишлар органи ходимларида коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш, фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий муомала маданиятига риоя қилган ҳолда ҳар қандай вазиятда ўзини “ички ишлар органлари ходими”- деган юксак номга муносиб равишда намоён этиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқмаслик, салбий ҳолатлар содир этмаслик, шу билан бирга ходимларга коррупцион турдаги жиноятларга ундаш ёки таклиф бўлганда меъёрий буйруқ талабларига мувофиқ дарҳол масъул раҳбарларга билдирги билан мурожаат қилишлари лозимлиги яна бир бор эслатилиб, хизмат вазифаларини виждонан ва ҳалол бажариб, коррупсион таклифларни рад этган ходимларни рағбатлантириш масалаллари баён этилди.

Шунингдек ИИВ ишчи гуруҳи раҳбари томонидан соҳавий хизматларда ходимлар фаолият олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишилди.

Text to speech