ИИВ ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишларини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан
тасдиқланган режа топшириққа асосан, ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларидан
иборат ишчи гуруҳ жорий йилнинг 12
февраль кунидан Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг тезкор-хизмат
фаолияти, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги “ижтимоий профилактика” тизими,
ижро ҳамда хизмат интизомига риоя этилиши аҳволи Термиз тумани ИИБда амалга
оширилган ишларни ўрганиш орқали аниқланган камчилликларни бартараф этиш
юзасидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бунда, ишчи гуруҳ аъзолари муҳтарам
Президентимиз ҳамда Ички ишлар вазири томонидан берилган топшириқларга асосан
ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар содир этилишига таъсир этувчи муаммоларни “Хавфсиз
хонадон” ва “Хавфсиз ховли” тизими асосида бартараф этиш ҳамда “ижтимоий
профилактика” тизими ва маҳаллаларда фаолияти йўлга қўйилган “маҳалла еттилиги”
томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бугунги ҳолати, аҳолининг
ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, уюшмаган ёшлар, муаммоли аёллар, вояга етмаган
ва илгари судланган шахслар билан “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ташкил этилган
ишларни ўрганиш кўзда тутилган.