18 Сентябр 2024 йил 168

ИИВ ишчи гуруҳи спортнинг волейбол тури бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Масъуллар Сурхондарё вилояти ИИБ Спорт мажмуасида машғулот олиб борётган жамоалар билан суҳбат олиб бориб, давлатимиз раҳбари томонидан спортга катта эътибор қаратилаётганлиги, жумладан 2024 йил 19 июль кунидаги  "Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-274-сонли қарори сўнгги йилларда бу спорт турини Республикамиз миқиёсида ривожланишида катта аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Республика Волейбол федерацияси томонидан ажратилган эркаклар жамоаси учун спорт анжомлари, ўсмирлар учун спорт кийимлари, коптоклар, волейбол таблоси, ҳакамлик элементлари ва бошқа спорт анжомлари топширилди.

Text to speech