ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник Шеработ Қизириқ ва Бойсун туманларида ҳам учрашувлар ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2023 йил 17 февралдаги “Касбий маданият ва хизмат интизоми талабларини барча шахсий таркибга етказиш бўйича республика тарғибот гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таминлаш мақсадида, жорий йилнинг 21-24 февраль кунлари ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник М.Сагатов вилоят ИИБ шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20-январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сон Қарорининг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида ташриф буюрди.
Шеработ Қизириқ ва Бойсун туманлари ИИБ шахсий таркиби ҳамда шу соха фахрийлари иштирокида бўлиб ўтди ва унда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник М.Сагатов томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон Қарорининг мазмун-моҳияти барча шахсий таркибга етказилишини таъминланди ҳамда ходимларни чинакам ватанпарвар ва фидойи, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш кераклиги тўғрсида масъул раҳбарларга кўрсатмалар бериб ўтилди.
Самимий мулоқатдан сўнг узоқ йиллар давомида Ички ишлар органида фаолият юритган нафақадаги фахрийларнинг хонодоларига боришди.
Бу каби учрашувлар вилоят бўйлаб давом эттирилиши белгиланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати