ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник билан учрашув вилоят ИИБда ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2023 йил 17 февралдаги “Касбий маданият ва хизмат интизоми талабларини барча шахсий таркибга етказиш бўйича республика тарғибот гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таминлаш мақсадида, жорий йилнинг 24 февраль куни ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник М.Сагатов вилоят ИИБ шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20-январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сон Қарорининг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида ташриф буюрди.
Вилоят ИИБнинг катта мажлистлар залида бўлиб ўтган йиғилиш бошқарма бошлиғи ўрибосари подполковник Ш. Шадиев, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник А.Шарафутдинов, фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтди ва унда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги полковник М.Сагатов томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон Қарорининг мазмун-моҳияти барча шахсий таркибга етказилишини таъминланди ҳамда ходимларни чинакам ватанпарвар ва фидойи, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш кераклиги тўғрсида масъул раҳбарларга керакли кўрсатмалар бериб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати