28 Феврал 2024 йил 384

ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан спортнинг “стол тенис” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

2024 йилнинг 26-27 февраль  кунлари Термиз шаҳридаги 26 мактаб спорт залида  Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан  спортнинг “стол тенис” тури бўйича Сурхондарё вилояти хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида вилоят   биринчилиги  мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақаси муросасиз бахсларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида  хизмат ўтаётган Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Божхона бошқармаси, Термиз халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони, Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ходимларидан иборат 7 та терма жамоадан 4 нафардан  жами  28 нафар спортчилар иштирок этишди.

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра 1 ўринни вилоят ДХХ ЧҚ спортчиси, 2 ўринни ДХХ ЧҚ спортчиси, 3 ўринни ДХХ бошқармаси спортчиси ва 3 ўринни ДХХ ЧҚ спортчилари қўлга киритишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний-тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанги”, “Триатлон”, “Футбол”, “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 515 нафар ўсмирлар  мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллаб келмоқда.

Text to speech