1 Апрел 2025 йил 205

ИИВ ҳамда вилоят ИИБ ишчи гуруҳи Термиз шаҳридаги 7- сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишларини олиб боришди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосарининг жорий йил 31 март кунидаги фармойиши билан мактабларга ташкилий ва тарбия-методик жиҳатдан манзилли кўмаклашиш мақсадида ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган эди.

Мазкур ишчи гуруҳ ҳудудларда белгиланган чора-тадбирларни сифатли ташкил этилишини ҳамда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиқлари масъул этиб белгиланганлиги боис уларга амалий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

Сурхондарё вилоятига бириктирилган вазирлик ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ИИБ мутасаддилари Термиз шаҳридаги  7- сонли  умумтаълим мактабида бўлишди. Ўрганиш жараёнида таълим масканида маъмурий бино, ўқув хоналари, инфратузилмаси кўздан кечирилди.

Дарс жараёнлари ўрганилиб, мактаб масъуллари ҳамда ў‌қувчилар билан яқиндан суҳбат қурилиб, уларнинг келгусидаги режалари тингланди.

Аниқланган камчилликлар ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech