20 Март 2022 йил 431

ИИВ Академияси ва Ички ишлар бошқармаси масъуллари, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказишди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳамда Денов тумани Термиз давлат Педагогика ва тадбиркорлик институти фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 2022 йил 5 март кунида тасдиқланган Режа топшириғига асосан Республика ҳудудий ИИБларида малакавий амалиёт ўтаётган ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсантлари ҳамда Академияни тамомлаб, хизмат олиб бораётганига беш йилгача бўлган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан хизмат интизоми ва қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
ИИВ Академиясини 2017-2021 йилларда тамомлаган ёш ходимлар ҳамда Сурхондарё вилоятида амалиёт ўтаётган ИИВ Академиясининг 3-ўқув курси курсантлари иштирокида уюштирилган йиғилиш аввалида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Умид Ўтаев, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги пополковник Э.Қодиров, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник Х.Эргашев, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғининг ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов сўзга чиқди. Сўзга чиққанлар тизимда амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирларга қарамасдан, айрим ходимлар томонидан ички ишлар органлари номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлар, тамагирлик, порахўрлик, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва хизмат интизомини бузиш ҳолатлари содир этилаётганлиги фуқароларнинг тизимга нисбатан салбий фикрлари уйғонишига сабаб бўлаётганлигига жиддий эътироз билдирилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида яратилган ҳамда яратилиши кўзда тутилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар ҳам берилди.
Йиғилишда жавобгарликка тортилган соҳанинг айрим нопок вакиллари қисматидан сўзловчи “Коррупсия – жаҳолатга йўл” кўрсатуви ҳамда “Ички ишлар вазирлиги Академия тарихи” номли видеолавҳалар намойиш қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech