15 Ноябр 2023 йил 666

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ Термизда жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишларга методик ёрдам кўрсатишмоқда.

Хабарингиз бор, вазирлик Академияси ишчи гуруҳи айни кунларда Сурхондарё вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, Термиз шаҳар "Ўзбекистон" маҳалласининг ижтимоий профилактика субеъктлари билан бўлган учрашувда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида илмий асосланган хулосалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган методик қўлланмалар тўғрисида шунингдек, улар томонидан юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар юзасидан машғулотлар ўтказилди.

Шу билан бирга, криминоген вазият ва салмоғи юқори бўлган жиноятлар таҳлили, уларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитлар ўрганилган ҳолда муҳокама қилиниб, уларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб борилмоқда.

Text to speech