6 Ноябр 2023 йил 739

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи Сурхондарё вилояти ички ишлар органларига яқиндан амалий ва методик ёрдам кўрсатиш билан бирга аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширмоқда.

Тарғибот-ташвиқот гуруҳининг фаолияти ҳам айни шу йўналишга қаратилган. Маҳалла кесимида ташкил этилаётган учрашувлар давомида ИИВ Академия профессор-ўқитувчилари ҳудуддаги профилактика инспекторларининг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар асосида аҳоли билан мақсадли ишлаш тизимларини жорий этиш баробарида, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, уларни келтириб чиқараётган сабаблар ва имкон бераётган шарт-шароитлар, аҳолининг турли қатлам вакиллари, айниқса ёшлар ва аёлларни қийнаётган муаммолар ҳам илмий-амалий жиҳатдан ўрганилмоқда.

Кўрсатилаётган амалий ва методик ёрдам, олиб борилаётган тарғибот тадбирлари давомида ички ишлар органларининг бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, “профилактика инспекторлари – яқин кўмакчи ва ҳамкор” тамойили асосида маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни таҳлил қилиш, аҳолининг ишсиз қатламини қийнаётган муаммолар юзасидан муҳим чора-тадбирларни амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

Text to speech