ИИВ Академияси масъуллари, чегара ҳудудлардаги аҳолининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди
Сўнгги йилларда ички ишлар органларини чинакам халқчил
тузилмага айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда хавфсиз яшаш ва меҳнат
шароитини яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг қуйи
бўғиндаги вазият ва муаммоларни чуқур ўрганиш асосида ҳар бир маҳаллани жиноятдан
холи ҳудудга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 13-ноябрь
куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг тажрибали профессор - ўқитувчиларидан
иборат ишчи гуруҳ аъзолари ва Сурхондарё вилояти ИИБ Термиз шаҳар ИИБ масъуллари
билан биргаликда шаҳарнинг “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди.
Аввало, маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида,
“Саховат” маҳалласи ижтимоий профилактика субъеклари билан учрашиб, уларнинг иш
фаолияти билан яқиндан танишилиб, ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг
ҳал этилиш аҳволи ўрганилди ва бу борада тегишли амалий тавсиялар берилди.
Ушбу маҳалла Афғонистон Ислом Республикаси билан чегарадош
бўлганлиги, чегара ҳудуднинг масофалари ҳамда чегара олди ҳудудда истиқомат қилувчи
фуқароларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг маҳалла раиси ва маҳалла фаолларига аҳолини
томорқалардан унумли ва самарали фойдаланиши, томорқа хўжаликларида иссиқхоналарни
кўпайтириш, чорвачилик ва тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш таклиф
ва тавсиялари билдирилди.
Ички ишлар
вазирлиги Академиясининг тажрибали профессор - ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳнинг
Сурхондарёдаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.