2 Ноябр 2023 йил
695
ИИВ Академияси масъуллари иштирокида Сурхондарё вилоятининг криминоген вазияти оғир деб баҳоланган “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда сайёр ўқув машғулотлари ўтказилди
Машғулотларда ҳудудларнинг
криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, салмоғи юқори бўлган жиноятларни
олдини олиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, жиноятчиликни жиловлашда
рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит ҳамда аҳоли
осойишталигини таъминлаш борасида янгича ишлаш механизмларини яратиш ва уни оммалаштириш,
шунингдек ижтимоий профилактика субъектлари фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил
этиш ҳамда улар томонидан юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар юзасидан тушунтиришлар
берилди.
ИИВ Академиясининг тажрибали
профессор-ўқитувчилари иштирокидаги илмий-амалий таҳлилларга асосланган сайёр мастер
класс машғулотлар вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида ҳам ташкил этилмоқда.