ИИВ Академияси курсантлари учун Сурхондарё вилояти ИИБда ўқув танишув ва иш ўрганиш амалиёти бошланди
Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси 1-ўқув курси курсантларининг ўқув-танишув ва 2-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиётини бошлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ИИБ раҳбарияти, ИИВ Академияси ва
ИИВ ШХББ Сурхондарёда вилоят бошқармаси масъуллари, курсантлар ҳамда уларнинг
ота-оналари иштирок этишди.
Йиғилишда курсантларга бириктирилган мураббийлар
таништирилиб, масъуллар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш
бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ўқиш давомида ўзининг намунали хулқи ва билими билан тенгдошларига ўрнак бўлиб намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ курсантларнинг ота-оналари Академия раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва миннатдорчилик хатлари билан тақдирланишди.