ИИВ Академияси кундузги таълим 2-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиёти якунлангани муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБда “Уч авлод” учрашуви ҳамда ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар вазирлиги Академияси
курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги
ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруқлари ижросини
таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ мажлислар залида ИИВ Академиясининг
кундузги таълим 2-ўқув курси курсантлари иш ўрганиш амалиёти бўйича якуний синов
имтиҳонлари ҳамда “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.
Мазкур учрашувда, бошқарма бошлиғи ўринбосари
подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич сўзга чиқиб, жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм
сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз
қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш,
Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва
суянч бўлиб хизмат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч
эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, ИИВ Академияси Жиноят-протсессуал ҳуқуқ кафедраси
дотсенти подполковник Турдиев Лазиз Зарипович сўзга чиқиб, йиғилганларга
вазирлик академияси, мутахассислик йўналишлари ва бугунги кунда Академияда
яратилаётган шар-шароитлар ҳақида тушунчалар бериб ўтди.
Учрашув давомида, вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши
аъзолари сўзга чиқишиб, ўзларининг ҳаёт йўллари ва меҳнат фаолиятлари давомида тўплаган
бой тажрибалари, хизмат давридаги ўзига хос қийинчиликлар ва машаққатлар ҳақида
сўзлашиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан нуронийлар қолаверса ички ишлар
органлари ходимлари учун яратилаётган шар-шароитлардан оқилона фойдаланиш
кераклиги, эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста
бўлиш лозимлиги ҳақида сўзлашиб, фахрий устозлар тизимида хизмат олиб бораётган
ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликларини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, учрашув давомида якуний синов имтиҳонларида
курсантлар томонидан амалга оширган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси ҳам
ўтказилди.
Тадбир сўнгида, вилоят ички ишлар органларида
ўтказган иш ўрганиш амалиёти давомида берилган вазифаларни намунали даражада бажарганлиги,
ўзини ижобий томондан намоён этиб, устоз-мураббийларнинг ишончига сазовор бўлиб,
амалиёт раҳбари томонидан ўзига юклатилган хизмат вазифаларини ўз вақтида ҳамда
виждонан бажариб, намунали ҳулқ-атвори билан бошқа курсдошларига ўрнак бўлиб келаётган
аурим курсантлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси билан
тақдирланди.