26 Июл 2025 йил 690

ИИВ Академияси 2-ўқув курси курсантлари учун Сурхондарё вилояти ИИБда ўқув танишув ва иш ўрганиш амалиёти якунланди.

Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси 2-ўқув курси курсантларининг ўқув  танишув амалиётини якунлашга бағишланган сарҳисоб йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ИИБ раҳбарияти, ИИВ Академияси ва ИИВ ШХББ Сурхондарёда вилоят бошқармаси масъуллари ва курсантлар  иштирок этишди.

Шунингдек, курсантлар ўқув танишув амалиёти давомида олган билим ва кўникмалари юзасидан суҳбат тарзида синовлар топширишди.

Йиғилиш якунида, бир қатор курсантлар ўзларининг намунали хулқи ва билими билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган курсантлар вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва миннатдорчилик хатлари билан тақдирланишди.

Text to speech