1 Феврал 2023 йил 197

ИИВ 3-ишчи гуруҳи Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими ходимлари ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказишди

Жорий йилнинг 31 январь куни Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ташкил этилган 3-ишчи гуруҳ аъзолари Малака ошириш институти профессор ўқитувчилари подполковник М.Ачилов, подполковник С.Эрназаров, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари майор Ҳ.Нурматов, Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари капитан Ҳ.Пардаевлар иштирокида, Қумқўрғон тумани ИИБ шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарорининг мазмун моҳиятини етказиш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбири давомида, туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўзларини қизиқтирган саволлари билан масъулларга мурожаат қилишиб, улардан керакли бўлган маълумотлар олишиб, ўз таклиф ва фикрларини баён этишди.

Text to speech