ИИВ 3-ишчи гуруҳи Бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Шўрчи тумани ички ишлар бўлими ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди
2023 йилнинг 31 яварь куни Бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Шўрчи тумани ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ташкил этилган 3-ишчи гуруҳ аъзолари Малака ошириш институти профессор ўқитувчилари подполковник М.Ачилов, подполковник С.Эрназаров, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари майор Ҳусан Нурматовлар иштирокида, Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Шўрчи тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарорининг мазмун моҳиятини етказиш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбири давомида, ушбу қарорнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилишлари қайд этилди. Шунингдек, Бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Шўрчи туман ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўзларини қизиқтирган саволлари, таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.