31 Январ 2023 йил 238

ИИВ 3-ишчи гуруҳи Бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Олтинсой тумани ички ишлар бўлимида тарғибот тадбирларини ўтказишди

2023 йилнинг 31 яварь куни Олтинсой тумани Ички ишлар бўлими мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ташкил этилган 3-ишчи гуруҳ аъзолари Малака ошириш институти профессор ўқитувчилари подполковник М.Ачилов, подполковник С.Эрназаров, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари майор Ҳусан Нурматов, туман ИИБ бошлиғи подполковник Қаҳрамон Қосимовлар иштирокида, Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Олтинсой тумани ИИБ шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарорининг мазмун моҳиятини етказиш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбири давомида, Бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Олтинсой тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби тарғибот тадбирида фаол иштирок этишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Text to speech