29 Август 2022 йил 414

ИИОларининг ҳаваскор жамоалари ўртасида ўтказилган кўрик танловининг Республика босқичида Сурхондарё вилояти жамоаси  фахрли ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 3 август кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанапарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 174-сон Фармойишининг ижроси юзасидан жорий йилнинг 25-27 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройида Ички ишлар органларининг санъатда ҳаваскор истеъдодли жамоалари ўртасида кўрик танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу ўтказилган кўрик тонловда жами 16 та жамоалар иштирок этиб, мазкур жамоалар Таништирув, Ватан мадҳи, Эркин мавзу шартлари асосида беллашишди.

Беллашув натижаларига кўра Сурхондарё вилояти ИИБнинг “Жайҳун” ҳаваскорлар жамоаси фахрли 2 ўринни қўлга киритди. Кўрик танлов якунида  ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генераль-майор А.Икрамов томонидан мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Text to speech