8 Феврал 2022 йил 452

ИИОлари ходимлари махсус унвон олиш учун ўқув амалиёти ўташмоқда

Ўзбекистан Республикаси ИИВнинг 2022-йил 03-февралдаги кўрсатмасига асосан, Ички ишлар органларидаги узлюксиз ўқув-каръера жараёни тизими бўйича ходимлар билан 2022-йил феврал ойида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ИИВ Малака ошириш институтининг базасида анъанавий кундузги шаклда, жойлардаги филиалларда эса масофавий таълим платформаси орқали оффлайн тизимида режа-тақсимотга мувофиқ ташкил этилиши кўрсатилган.
Унга кўра, тизим ходимлари навбатдаги “капитан” махсус унвонини олиш бўйича ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида таҳсил олишлари ва белгиланган намунадаги сертификатни қўлга киритишлари лозим.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 7 феврал куни вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар билан навбатдаги “капитан” махсус унвонини олиш бўйича ўқув курсларида ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтишлари учун масофавий, яъни оффлайн тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Ўқув йиғини олди йўриқномада ўқув курсларига жалб қилинган тингловчиларга ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришганидан сўнг ушбу мавзу бўйича умумлашган тест саволлари, якуний назорат топшириқларини бажариб, сўровномаларга батафсил жавоб беришлари ҳамда ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши тушунтирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech