7 Июн 2022 йил 273

ИИО ходимлари навбатдаги малака ошириш машғулотларини бошлашди

Ички ишлар вазирлиги кўрсатмасига биноан ИИО ходимлари вақти-вақти билан қайта тайёрлов курсларида ўз малакаларини ошириб боришлари лозим. Шунга кўра, вилоят ИИБ ходимлари ҳам июнь ойида ИИВ Малака ошириш институти вилоят филиалида масофавий таълим платформаси орқали онлине тизимда ўқув курсларида таҳсил олиши белгиланган.
Машғулотлар бошланишидан аввал 6 июнь куни вилоят ИИБ ходимлари учун “капитан” махсус унвонини олиш ҳамда малака ошириш бўйича ўқув йиғини олди йўриқномаси бўлиб ўтди. Унда ўқув курси ўтказилиши тартиб-қоидалари тушунтирилди. Машғулотлар якунлангач, ҳар бир ходим сертификат олиши учун ўтилган мавзулар юзасидан имтиҳон топширишлари лозимлиги маълум қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech