ИИО Ёш ходимларининг фуқаролар билан мулоқот маданияти ва уларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди
Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмга ўқишга жалб этилган Сурхондарё вилояти ИИБ таркибида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари билан ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулотида вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник А.Шарофиддинов, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ММИБ катта инспектори капитан Б.Қурбоналиев, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ММИБ Психологик таъминлаш гуруҳи катта психологи лейтенант М.Қодировлар иштирок этишди. Ўқув машғулоти давомида, ҳозирги кунда тизимда яратиб берилаётган шароитлар ҳамда улардан тўғри фойдаланиш, фуқаролар билан муомала қилишнинг аҳлоқий-этика сифатларини янада ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Шунингдек машғулот давомида ходимларнинг хизмат вақтида юзага келиши мумкин бўлган турли хил стрессли вазиятларда ўзини-ўзи бошқаришнинг психологик омиллари, хизмат этикети ва мулоқот маданияти, оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар билан ишлаш методлари, стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштиришга мўлжалланган психокоррексион усуллар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.