9 Январ 2021 йил 668

ИИБ ходимлари вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида бўлишди

Вилоят ИИБ ходимлари Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллик байрами олдидан жойларда турли тадбирларга ташаббускорлик қилмоқда. Тадбирларда хизмат фаолияти давомида ҳалок бўлганлар, кекса фахрийлар билан бирга мурувват уйларида яшовчилар ҳолидан хабар олишиб, уларга байрам кайфиятини улашмоқда.
Куни кеча Жарқўрғон туман ИИБ ходимлари туманда жойлашган вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида бўлиб, у ерда силга қарши даволанаётган 3-14 ёшли болажонлар ҳолидан хабар олишди. Туман ИИБ ходимлари ташаббуси билан муассасада қўй сўйилиб, ош дамланди. Болажонлар учун байра дастурхони тузалди.
— Бундан ташқари, сиҳатгоҳда даволанаётган болажонларга бадиий ҳамда кичик ёшдагиларга эртак китоблар, турли ўқув қуроллари ҳам совға қилинди, — дейди Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, майор Умарали Чориев. — Биз ҳам уларнинг қувонганини кўриб, завқландик. Эзгу ишлар кишига янада куч ва бошқача кайфият беришига яна бир бор амин бўлдик.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech